Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон«Ашхобод» сайилгоҳи истеъмолчилар ҳуқуқларини бузгани учун моддий...

«Ашхобод» сайилгоҳи истеъмолчилар ҳуқуқларини бузгани учун моддий зарар тўлайдиган бўлди

Potrebiteli.uz гуруҳи фойдаланувчиларидан бири ўтган йил декабрда Ашхабод сайилгоҳида янги йил байрами ўтказилиши бўйича реклама эълон қилингани, аммо байрам ўтказилмагани, бу билан рекламада ваъда қилинган шартлар бажарилмаганлигига оид шикоят қолдирган. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу масалани ўрганиб чиқди. Ўрганишларда сайилгоҳга ташриф буюрувчиларни чалғитувчи нотўғри ва ноаниқ маълумотларни реклама баннерида жойлаштиргани, оқибатда, сайилгоҳ томонидан истеъмолчилар ҳуқуқлари ва реклама тўғрисидаги амалдаги қонунчилик нормалари бузилгани маълум бўлди.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ (6-моддаси) ижрочи истеъмолчига ўзи реализация қилаётган иш ва хизматлар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт.

Қонунчиликка кўра, “J-United Group» МЧЖга истеъмолчиларга пул маблағлари кўринишидаги етказилган моддий зарар (фақат кириш учун) қайтарилишини таъминлаш бўйича кўрсатма берилди.

Сайилгоҳ маъмурияти ушбу қарор ва чиқарилган кўрсатмадан норозилигини билдириб, қонуний ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда судга мурожаат қилди. 17 май куни Тошкент туманлараро маъмурий судида  мазкур ишни кўриб чиқиш натижалари  бўйича  Агентлик томонидан қабул қилинган қарорни ўз кучида қолдириш ва “J-United Group” МЧЖга чиқарилган кўрсатмани ижро этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз