Бош саҳифаҲудуд 24ҚашқадарёАсраб олган 13 ёшли қизини зўрлаган эркак...

Асраб олган 13 ёшли қизини зўрлаган эркак 12 йилга қамалди

Чироқчи туманида 52 ёшли эркак меҳрибонлик уйидан асраб олган 13 ёшли қизни зўрлаб, ҳомиладор қилиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бугун, 2023 йил 6 июнь куни жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида судланувчи К. Т. (1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Чироқчи туманидаги 1-сонли оилавий болалар уйи раҳбари бўлиб ишлаган, муқаддам судланмаган) га оид жиноят иши бўйича суд жараёни тугаб, ҳукм эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра К. Т. номусга тегиш, ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш каби бир неча жиноятларда айбдор деб топилди. Унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Изоҳ: Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддалари талабларига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига текканлик ҳамда ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз