Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқАвтомашинани нотариусда расмийлаштириш учун сотувчи ва харидордан...

Автомашинани нотариусда расмийлаштириш учун сотувчи ва харидордан қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

— Автоулов олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун сотувчи ва олувчининг паспорти, автоуловнинг техпаспорти, сотувчининг хотини (эри)нинг паспорти билан никоҳ гувоҳномаси керак. Аввало, ИИБ ЙПХга бориб автотранспортнинг агрегат рақамлари мослиги текширтирилади ва агрегат штампи қўйдирилади, сўнгра нотариусга мурожаат қилинади.

— Агар шу олди-сотди юридик шахс ва жисмоний шахс ўртасида бўлсачи? Қанақа ҳужжат керак бўлади ва тўлов қандай ундирилади?

— Юридик шахс иштирокида автотранспорт олди-сотди шартномаси расмийлаштирилганда, тақиқ мавжуд ёки йўқлигини текшириш учун 33450 сўм ўрнига 55750 сўм ундирилади, шунингдек, юридик шахснинг таьсис ҳужжатларини нотариус ААТдан чоп этганлик учун ҳам қўшимча ҳақ ундирилади. Бунда тўлов таъсис ҳужжатларининг неча бетлигига мувофиқ ҳисобланади, ҳар бир бет учун – 1 115 сўмдан.

 

Саволларга Олмалиқ шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Феруза Турғунова жавоб берди

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз