— Албатта, ўтказса бўлади, бунинг учун ака ва уканинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, техпаспортга агрегат рақами босилганлиги ҳақида маълумот, паспортлар зарур. Агар автотранспорт воситаси эгаси томонидан никоҳ даврида сотиб олинган бўлса, нотариус томонидан турмуш ўртоғининг розилик аризаси ҳам олинади.
Саволга Юнусобод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Чарос Разакова жавоб берди.