— Агар мен автомобил сотиб олсам, ўзимнинг номимга ўтказиш учун 1 миллион 200 минг сўм ҳаражат қилишим керак экан. Номимга ўтказганимдан кейин давлат рақами олмасдан қанча муддат юрсам бўлади?
— Шартнома расмийлаштирилгандан сўнг 10 кун ичида эгасининг доимий яшаш жойидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматида органидан рўйхатдан ўтиб, давлат рақами олишингиз зарур. Шу муддатдан ўтиб кетса 122500 сўм жарима тўлайсиз.
Саволга Тошкент шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Дилрабо Абдуллажонова жавоб берди.