— Автомашина сотиб олган эдим, эгаси вафот этган. Энди уни ўзимга расмийлаштирсам, тўлови қандай бўлади?
— Ушбу ҳолатда меросхўрлар, мерос очилган жойдаги, яъни мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойидаги нотариал идорага мурожаат этадилар. Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўр(лар)нинг ёзма аризасига кўра гувоҳнома беради. Автотранспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномаси тегишли тартибда расмийлаштирилгач, сиз ўз номингизга ўтказиб олишингиз мумкин.
Гувоҳнома беришда нотариус томонидан (агар мерос мол-мулк кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаси бўлса (ҳар бир мол-мулк учун 122500 сўмдан), Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловлар миқдорлари доирасида ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ҳақ (110250 сўм) ундиради.
Бундан ташқари, нотариал идорага шахсан келган меросхўрлардан меросни қабул қилиш ёки ундан воз кечиш ҳақидаги аризалар олади. Меросни қабул қилиш ёки ундан воз кечиш ҳақидаги аризалар нотариал тасдиқланиши лозим.
Меросни қабул қилиш ёки ундан воз кечиш аризаларининг ҳар бири учун 36750 сўмдан тўлов ундирилади.
Марҳум эрдан (хотиндан) кейин бева қолган хотинига (эрига) Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддаси ва Қонуннинг 63-моддасига асосан мерос қолдирувчи билан биргаликдаги никоҳ давомида орттирилган мулкдан ўз улушини ажратиш истаги бўлса, нотариус мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома беради.
Мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берганлик учун 122500 сўм давлат божи, 61250 сўм пуллик хизмат, шунингдек, мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериш ҳақидаги ариза учун 36750 сўм тўлов ундирилади.