Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқАвтотурагоҳда назорат касса чеки берилмаса, 5 миллион...

Автотурагоҳда назорат касса чеки берилмаса, 5 миллион сўм жаримага тортилади

АОКАда ташкил этилган  брифингда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Шодиёр Аҳмедов автотурагоҳлардан ноқонуний фойдаланиш тўғрисида маълумот берди:

«Бозорлар ва уларга туташ жойларда ҳамда бошқа аҳоли гавжум жойларда тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган автотураргоҳлар юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда назорат касса техникасини ўрнатиб фаолият юритиши лозим.

Назорат касса техникасидан харид чеки бермаслик ҳолати бўйича Солиқ кодексининг 221-моддасига асосан 5 млн сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилади. Бироқ ушбу молиявий жаримани қарор қабул қилинганидан кейин ўн кун муддат ичида ихтиёрий тўласа, 50 фоизини яъни 2,5 млн сўм тўланади.

Автотураргоҳлар томонидан ҳисобот йилида ёки ўтган йил якунлари бўйича товар айланмаси 1 млрд сўмдан ошмаган тақдирда, айланмадан олинадиган солиқни тушумдан 4 фоиз миқдорида тўлаш мумкин.

Автотураргоҳларда назорат касса техникасидан чек бермаслик ҳолатларига ҳамда ноқонуний равишда автотураргоҳ ташкил этилишига гувоҳ бўлсангиз, ДСҚ ишонч телефони (71 244-98-98) орқали мурожаат қилинг ёки SOLIQ иловасида «Soliq hamkor» тизими орқали солиқ ҳуқубузарликлари тўғрисида хабар юборинг».

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз