Статистика агентлигининг маълум қилишича, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 39 078 тани ташкил этган.
Қайд этилишича, аёллар раҳбарлик қиладиган корхоналарнинг энг кўпи Тошкент шаҳрида.
Ҳудудлар кесимида тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони қуйидагича:
Тошкент шаҳри – 10 906 та
Тошкент вилояти – 4 995 та
Самарқанд вилояти – 3 289 та
Қорақалпоғистон Р. – 2 593 та
Хоразм вилояти – 2 363 та
Сурхондарё вилояти – 2 290 та
Бухоро вилояти – 2 212 та
Навоий вилояти – 2 188 та
Қашқадарё вилояти – 1 809 та
Фарғона вилояти – 1 806 та
Жиззах вилояти – 1 238 та
Сирдарё вилояти – 1 180 та
Наманган вилояти – 1 111 та
Андижон вилояти – 1 098 та