Бош саҳифаЭ-мутолааСуд очерклариАёлни Қозоғистонда ошпазлик қиласиз деб алдаб, мажбурий...

Аёлни Қозоғистонда ошпазлик қиласиз деб алдаб, мажбурий меҳнатга жалб қилган йигитга суд ҳукми ўқилди

Ўзбекистон Республикасида энг олий  қадрият инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа табиий ҳуқуқлари бўлиб, уларни таъминлаш Конституция билан кафолатланади.

Жиноят кодексида одам савдоси учун жиноий жавобгарлик белгиланганлиги шахс эркинлиги конституциявий кафолатларидан бири ҳисобланади. Амалдаги Жиноят кодекси 135-моддаси биринчи қисми диспозицияси мазмунига кўра одам савдоси деганда одамни олиш-сотиш ёки одамни эксплуатация қилиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш тушунилади.

Судланувчи Ж.Умуров (исм-шарифлар шартли) фуқаро С.Аброровани Қозоғистон Республикасида яхши даромад келтирадиган иш борлигига ишонтириб, унга ҳар ойда 200 АҚШ доллари миқдорида ойлик иш ҳаққи қилиб бериш эвазига беш нафар фуқарога ошпазлик қилишини айтиб, ушбу ишларга С.Аброровани ёллаб, уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан самолёт орқали Қирғизистон Республикасига ўтказиб, кейинчалик Қирғизистон Республикаси орқали Қозоғистон Республикасига ташиб, дастлаб Қозоғистон Республикаси фуқароси “Жанибек” исмли шахсга фуқаролик паспортлари билан бирга топшириб, кейинчалик у билан келишув ишлари ўхшамаганлиги сабабли уни Қозоғистон Республикаси фуқароси Г.Нафисовадан бўлган 700 АҚШ доллар қарзлари эвазига унинг хизматини қилиб юриши учун топшириб, Г.Нафисова ва бошқа Қозоғистон Республикаси фуқароларидан турли миқдордаги пулларни олиб, ундан фойдаланиб, уни мажбурий меҳнатга жалб қилиб одам савдоси жиноятини қасддан содир этган.

Суд муҳокамаси ўтказилишида Жи­ноят­ процессуал кодексининг 22-моддасига мувофиқ иш бўйича исботланиши лозим бўл­ган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқилди. Унга кўра, суд мажлисида, Ж.Умуров С.Аброровани Қозоғистон Республикасида яхши даромад келтирадиган иш борлигига ишонтириб, уни олиб кетганлиги ундан фойдаланиб, уни мажбурий меҳнатга жалб қилганлиги аниқланди.

Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, тарафларнинг музокара сўзларини тинглаб, жиноят ишида тўпланган далилларни суд мажлисида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб, судланувчининг музокара ва охирги сўзларини эшитиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.

                                                                    Авазбек Инамов,
                     жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг раиси

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз