Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқАжрашаётганда болалар отада қолиши мумкинми?

Ажрашаётганда болалар отада қолиши мумкинми?

Хотиним билан ажрашаяпман. 3 та фарзандим бор. Болаларимдан ҳеч бўлмаса бирини ўзим тарбияламоқчиман. Лекин хотиним бунга рози эмас. Суд орқали болаларни отада қолдирса бўладими?

Никоҳдан суд тартибида ажратилаётганда эр ва хотин вояга етмаган болалари ким билан яшаши, болаларга таъминот бериш, алиментнинг миқдори, эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги келишувни кўриб чиқиш учун судга тақдим қилишлари мумкин.

Бундай келишув бўлмаган тақдирда ҳам суд ушбу масалани кўриб чиқади. Тарафларнинг моддий аҳволи ва бошқа барча жиҳатларини ҳисобга олиб болаларни ким тарбиялашини ҳал этади.

Фарзандларидан бирини ота ўз тарбиясига олишида ҳеч қандай монелик йўқ.

Суд қарор чиқаришда боланинг фикрини ҳам сўраши мумкин.

Саволга ТДЮУ ўқитувчиси Алишер Жумагулов жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз