ЯнгиликларСпортБаҳодир Жалолов Токио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритди

Баҳодир Жалолов Токио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритди

Баҳодир Жалолов финалда америкалик Ричард Торресга қарши рингга кўтарилди. Беллашувда боксчимиз иккинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширишга муваффақ бўлди. Учинчи раундни ҳам ўз фойдасига ҳал қилган Баҳодир Жалолов “Токио–2020” Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритди.

Жангдан сўнг Баҳодир ушбу ғалабани Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаганини таъкидлади.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img