Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБайден нутқини якунламасидан жонли эфир узиб қўйилди

Байден нутқини якунламасидан жонли эфир узиб қўйилди

Оқ уй президент Жо Байденнинг Айдахо штатидаги чиқиши пайтида қилган мамлакат ғарбидаги ўрмон ёнғинлари мавзусидаги нутқини жонли эфирда тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда “New York Post”га таяниб Bugun.uz нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, жонли эфир Байден савол беришга уринган пайтида узилган. Байден ушбу штат расмийлари билан учрашган, тадбир давомида у Ўрмон хўжалиги миллий ассоциацияси вакили Жорж Гайслердан савол беришини сўраган. Бироқ Оқ уй раҳбари овоз чиқара бошлаган пайтда, эфир ҳеч қандай тушунтиришсиз тўхтатилган.

“Мен устида ишлай бошлаган масалалардан бири бу…”, деган пайтда Байденнинг гапи тугатилган. Оқ уй ҳозирча нима сабаб бўлгани очиқламаган.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз