Бош саҳифаМуҳимБанк шохобчаларида нақд пул олишда фирибгарлардан огоҳ...

Банк шохобчаларида нақд пул олишда фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи, И.С., ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг банк картасидан жами 1.300.000 сўм пулларини номаълум тарзда ечиб олганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи 1989 й.т., У.Э. эканлиги аниқланган.
У.Э. пулларни нақдлаштириш учун банк шохобчасига келган фуқаро И.С.нинг банка карта рақамларини яширинча кўриб олиб, банк картаси маълумотларини онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар (1хВет) ҳисоб рақамига киритган ҳамда ўз телефон қурилмаси носоз ҳолда эканлигини билдириб қўнғироқ қилиб олиш баҳонасида фуқаронинг мобил қурилмасига келган смс-хабарномани қўлга киритган ва шу тариқа пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.
У.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз