Бош саҳифаМуҳимБанк соҳасидаги кибертаҳдидларга қарши курашиш учун сайт...

Банк соҳасидаги кибертаҳдидларга қарши курашиш учун сайт ишга туширилди

Марказий банкнинг Киберхавфсизлик маркази (CERT-CBU) ўзининг cert.cbu.uz сайтини синов тариқасида ишга туширди.

Бу янги тузилма тўлов тизимлари операторлари, кредит ва тўлов ташкилотлари фаолиятида аниқланган кибертаҳдидлар ва киберхавфсизлик ҳодисаларини огоҳлантириш ва уларнинг олдини олиш билан шуғулланади.

Cайт орқали банк соҳасида содир бўлган киберхавфсизлик ҳодисаси ҳақида хабар бериш, соҳадаги янгиликлар, дунёда кузатилаётган ҳодисалар ҳақидаги маълумотлар билан танишиш ҳам мумкин.

Унда киберхавфсизлик атамалари луғати ҳамда маълумотларни ҳимоя қилиш ва рақамли инфратузилма бўйича фойдали маълумотларга эга билимлар базаси мавжуд.

Шунингдек, сайтда Ўзбекистондаги молия институтларининг номлари ва савдо белгиларидан фойдаланган ҳолда сайтларга сохта ҳаволаларни ҳам текшириш мумкин.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз