Барбадос расман республикага айланиши муносабати билан октябрь ойида сайланган Сандра Мейсон мамлакат президентлигига киришди ва ушбу маросим орол давлати ҳукумати веб-сайтида трансляция қилинди.
Мейсон қасамёд қилди ва Британия тожи давлатдан кетганидан кейин мамлакатнинг биринчи президентига айланди. Шундай қилиб, Буюк Британия қироличаси Елизавета II энди Кариб денгизи давлатининг раҳбари эмас.
Аввалроқ Барбадос ҳукумати конституцияга киритилган тузатишларни бир овоздан қўллаб-қувватлаган эди, унга кўра Буюк Британия қироличаси ушуб орол-давлатнинг раҳбари бўлишни тўхтатади. Барбадос давлат тизими конституциявий монархиядан республикага айланади.
Ҳукумат ва мухолифат бўлажак республиканинг янги раҳбари лавозимига номзод бўйича келишиб олди – бу орол генерал-губернатори Сандра Мейсон бўлади.
Шунингдек, Барбадос 1627 йилдан бери Британия мустамлакаси бўлиб, 1966 йилда мустақилликка эришган, бироқ Британия монархи шу кунгача назоратни сақлаб келмоқда эди.
Барбадос расман республикага айланди
