Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонБатумида саблячи қизларимизга тенг келадигани топилмади

Батумида саблячи қизларимизга тенг келадигани топилмади

Ортда қолган ҳафта Европанинг бир қатор шаҳарларида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ўтказилди. Қувонарлиси, Грузиянинг Батуми шаҳрида ўтган саблячи қизлар ўртасидаги баҳслар Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг ғалабалари билан якунланди.

Яккалик беллашувларида ҳамюртимиз Фернанда Эррера барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Терма жамоамиз вакилларидан Дилназ Уснатдинова ҳамда Аякоз Жумамуратова эса бронза медалларини қўлга киритишди. Қизларимиз жамоавий дастурда ҳам ўз устунликларини намойиш этиб, ушбу йўналишда ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Шунингдек, рапирачи йигитларимиз Сабадел (Испания) шаҳридаги баҳсларда иштирок этишди. Яккалик баҳсларида фақатгина Муҳаммад Юсуф Асронов чорак финалгача етиб кела олди. Жамоавий дастурда эса йигитларимиз тўртинчи поғонани банд этишди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз