Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқБегона рақамдан ҳақоратли смс келади. Қандай чора...

Бегона рақамдан ҳақоратли смс келади. Қандай чора кўриш мумкин?

— Бир йилдан буён бир бегона рақам тухмат ва ҳақоратли сўзлар билан безовта қилади. Бундай вазиятларда қандай чора кўриш керак?

— Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида “Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш” ҳамда 41-моддасида “Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш” учун жавобгарлик белгиланган.
Шу сабабли бу ҳолатда сиз туман ИИБга ариза билан мурожаат қилишингиз, аризага ҳақорат ва тухмат қилганлигини исботловчи ҳужжатларни илова қилишингиз лозим.
ИИБ ходимлари тегишли тартибда суриштирув олиб бориб, тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштиради ҳамда қонуний кўриб чиқиш учун судга юборади.

Саволга «Мадад» ННТ масъул ходими Аброр Эзозхонов жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз