Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБеларусь Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда аҳолининг...

Беларусь Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш соҳасидаги ишлар билан танишди

Аввал хабар берганимиздек Беларусь Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари Наталия Филиппова бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Адлия вазирлигида бўлиб турибди.

Делегация аъзолари 24 февраль куни адлия органлари тизимида кадрлар фаолиятини рақамлаштириш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ташриф доирасида ташкил қилинган учрашув давомида Адлия вазирлиги тизимида кадрлар фаолиятини рақамлаштириш мақсадида жорий этилган электрон тизимлар ҳамда вазирликнинг жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги ўрни, шу жумладан “Адолат” МҲАМ ва унинг таркибидаги инновацион Медиа марказ фаолияти тўғрисида маълумот берилди.

Учрашувда аҳолига қабул қилинаётган янги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот материаллари “пакет” усулида тайёрланиши, аҳолига ҳуқуқий ахборотни тезкор ва сифатли етказишга ҳамда бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган 8 та электрон ресурслар, жумладан “Гендер мадад”, “E-maslahat.uz”, “bolahuquqlari.uz” каби электрон платформаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашув якунида мазкур йўналишлар бўйича икки давлат Адлия вазирликлари ўртасида келгусида самарали ҳамкорликдаги ишлар давом эттирилишига келишиб олинди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз