Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонБепул “Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” акцияси Наманганда

Бепул “Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” акцияси Наманганда

Жорий йилнинг 22-26 февраль кунлари “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ҳамкорлигида республика бўйлаб бепул “Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” акцияси ташкил этилмоқда.
Бугун Наманган шаҳрида жойлашган Нотариал палатанинг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси биносида Наманган шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Рашитхон Хўжахонов бепул “Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” акцияси доирасида фуқароларни қабул қилмоқда.
– Эрталаб соат 10-00 да бошланган акция доирасидаги тадбирда соат 11 гача Наманган вилояти ҳудудларидан 20 га яқин фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 5 нафар мурожаатчи мерос ишлари, уй-жой ҳамда ишочномалар, шу жумладан, автомототранспорт воситасини сотиш тартиби тўғрисида маслаҳатлар сўрашди, – дейди Нотариал палатанинг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходими Аброр Қўчқоров.
Акция доирасида тадбирлар Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент, Навоий, Бухоро вилоятларида ҳам бўлиб ўтди. Ушбу тадбирларга мингга яқин фуқаролар турли нотариал ҳаракатлар юзасидан мутахассис маслаҳатларини олдилар.
Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда ўтган йилнинг 1-7 декабрь кунлари худди шундай акция ўтказган, унда республика бўйича 600 нафардан зиёд фуқарога бепул ҳуқуқий хизмат кўрсатилган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз