Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқБезорилик учун қандай жавобгарлик бор?

Безорилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фарзандим таниши билан кафега бориб овқатланиб, у ерда бошқа хўранда билан жанжаллашибди. Ўғлимга жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноят бўйича қандай жавобгарлик белгиланган?

— Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, безорилик ҳисобланади.

Бунда, суд шахсга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаши мумкин.

Саволга жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Фарҳод Абдушукуров жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз