Бош саҳифаМуҳимБир лаҳзалик қувонч бир умрлик кулфатга айланмасин

Бир лаҳзалик қувонч бир умрлик кулфатга айланмасин

Байрам шукуҳи кезиб юрган шу кунларда дилхираликка сабаб бўлувчи бир ҳолат бор. Бу — “пақилдоқ”лар муаммоси.

Ушбу хавфли “ўйинчоқ”ларни яширинча пуллаётганлар қонун олдида жавоб бермоқда. Аммо бундай “матоҳ”лар харидори бўлган болалар саломатлигига нега ота-оналар, кенг жамоатчилик бефарқ?

Дониёр Алимов,
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори:

Ҳар йили Янги йил арафасида ва байрамдан кейинги кунларда пиротехника воситаларидан олинган жароҳатлар туфайли биргина марказимизга ўнга яқин оғир аҳволдаги беморлар мурожаат қилади.

Қолаверса, марказнинг ҳудудий филиалларига умумий ҳисобда 20-30 нафар бемор шошилинч равишда олиб келинади. Энг ёмони, улардан 50 фоизи шифохонада узоқ ётиб даволанишига тўғри келади.

Юз, қўл соҳаларида оғир куйиш жароҳатлари, кўзлар шикастланиши ва кўриш фаолияти қисман ёки бутунлай бузилиши кузатиладиган бундай беморлар, афсуски, тегишли муолажалардан кейин ҳам қатор асоратлардан азият чекиши мумкин. Ҳатто бир қисми ногиронликка маҳкум бўлади.

Қолаверса, юз, қўл ва бадандаги дағал чандиқлар “пақилдоқ”дан бир умрлик доғ бўлиб қолиши эҳтимоли катта.

Бундан ташқари, пиротехника воситалари шовқинидан чўчиб, сурункали асаб ва қон-томир тизими касалликлари, қандли диабетга чалинган, умрбод карликка йўлиққанлар ва ҳали ёруғ дунё юзини кўрмаган зурриёдидан жудо бўлганлар ҳам учрайди.

Шу сабабли ота-оналар ва жондан азиз фарзандларимизни яна бир бор огоҳликка чақирамиз.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз