Бош саҳифаЭ-мутолааСуд очерклариБировнинг ҳаққи буюрмайди

Бировнинг ҳаққи буюрмайди

Ҳаётда баъзан бир жиноят иккинчи бир жиноятга йўл очиши мумкин. Қинғирликларга такроран ёки бошқа бир турдагисига қўл урадиганлар одатда ношуд кимсалар бўлади. Бу ҳақда суд амалиётидан кўплаб мисолларини келтириш мумкин. Яқинда жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида кўриб чиқилган жиноят иши фикримизни тасдиқлайди.

Суднинг қора курсисида ўтирган Комил (исмлар ўзгартирилган) жиноят кўчасида изғиб бир неча марта панд еган кимсалардан бўлиб чиқди. Одам боласи ўз хатосидан сабоқ чиқармаса қийин экан. Эски хунарини қумсаб, боши берк кўчага била туриб қадам қўяверади. Қўлга тушганда эса турли ҳикояларни тўқишга уринади.

Келинг гапни чўзмасдан воқеа тафсилотлари билан қисқача танишиб олайлик. Гап шундаки, Комилга кунларнинг бирида таниши Акмал қўнғироқ қилиб шаҳардаги Косонсой “питак”ида кўришишни илтимос қилади. Икки таниш учрашганида Акмал Каримга  Қирғизистон чегарасига бориб туришини сўрайди. Ўзи чиқа олмаслигини, паспорти йўқлигини, терговчи олиб қўйганлигини айтиб, илтимосига йўқ демаслиги учун ялиниб-ёлворади. Нима учун черагарага бориб туриш кераклигини обдон сўраб-суриштирмаган Карим Акмалнинг илтимосига кўнади. Манзилга етиб боргач уни Тоир кутиб олади. Шундан кейин судланувчининг айтган воқеаларига кўра кутилмаган тушунмовчиликлар чиқиб кетганмиш. Каримнинг айтишича Акмал аллакимлардандир қарзи борлиги учун ҳеч бир сабабсиз ўзи гаров сифатида ушланиб қолганмиш. Кейин бир муддатга ортга қайтиши учун куёвига қўнғироқ қилган экан. Акмалнинг ўша кимсалардан 10 минг АҚШ доллари қарзи борлигини кейинчалик билибди.

Буни қарангки, икки шоввоз вазиятдан фойдаланиш, аниқроқ қилиб айтганда, қарздан қутилиш пайида 20 минг АҚШ долларини Тоир имсли шахсга ўтказиб, унинг эвазига 9 минг АҚШ доллари миқдоридаги ҳақиқий пулларни қўлга киритиш пайига тушади. Қилар ишни қилиб қўйган Карим жиноий жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида Қирғизистон Республикаси ҳудудидага ўтиб кетиб яширишни ҳам уддасидан чиққан. Бироқ олиб борилган тезкор-теров ҳаракатлари давомида у мамлакатимиз ҳудудига айланма йўллари орқали кириб, чегара пости орқали харакатланмасдан, белгиланган тартибда чегарани бузиб ўтганлиги аниқланган.

Суд муҳокамалари давомида Карим ва Акмал содир этган жиноят инкор қилиб бўлмас далиллар билан ўз тасдиғини топди. Бировнинг ҳаққи ҳеч қачон рўшнолик олиб келмаганлиги ҳаётда ўз тасдиғини жуда кўп марта топган бўлса-да, суд мажлисида судланувчилар ер чизиб қолгани бошқаларга ибрат бўлса ажабмас.

 

Элёржон ПИРМАТОВ,
жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди судьяси

 

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз