Бош саҳифаАдлия бўлимлариБитта туғилганлик гувоҳномасига оид муаммони ечиш билан...

Битта туғилганлик гувоҳномасига оид муаммони ечиш билан 4 масала ҳал бўлди

Самарқанд вилоятидаги адлия органлари жойларга чиққан ҳолда фуқароларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиб, уларни жойида ҳал қилиш ҳамда шунинг баробарида улар ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб боришади.

Хусусан, Самарқанд туман адлия бўлими, туман ФҲДЁ бўлими томонидан фуқаролар билан маҳаллабай ишлаш мобайнида туманнинг “Қавчинон” маҳалласида яшовчи фуқаро Г.Воҳидованинг оилавий шароити оғирлиги сабабли икки нафар фарзанди учун туғилганлик гувоҳномаси ололмагани аниқланди. Бунинг оқибатида фуқаро ҳозирги кунда фарзандларини давлат мактабгача таълим муассасасига қўйишда ҳам муаммоларга дуч келган.

Жойида фуқаронинг аризаси олиниб, туман адлия бўлими ҳамда ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди. Натижада 2018 йил ва 2020 йилда туғилган фарзандларининг туғилганлиги расман қайд қилиниб, гувоҳномалар топширилди. Энг асосийси, болалар композит хизмати доирасида бирйўла ота-онасининг доимий яшаш манзилига ҳамда поликлиникага рўйхатга қўйилиб, мактабгача таълим ташкилотига ҳам навбатга қўйилди. Шу тариқа фуқаронинг 4 та идорага боришига, эшикма-эшик сарғайиб юришига барҳам берилди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз