Давлат хизматчиларига тадбиркорлик билан шуғулланиш қонун билан тақиқланди.
Ушбу тақиққа кўра, давлат хизматчиларининг қўшимча даромад манбаларига эга бўлиши борасида қуйидаги талаблар бор:
1. Давлат хизматчилари бизнеснинг муассиси бўлиши, ўзи хизмат қилаётган давлат органи назоратидаги ташкилотлардаги улушларни, акцияларни сотиб олиши мумкин эмас.
2. Давлат хизматчилари Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда мулк харид қилиши ҳам мумкин эмас. Хорижий давлатда ўқиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматдан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар, шунингдек, давлат хизматига киришдан олдин сотиб олинган мулкка эгалик қилиш бундан мустасно.
3. Давлат хизматчиси даромадлари ва мол-мулки тўғрисида ишга киришдан аввал декларация бериши керак.
4. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс давлат хизматига қабул қилинганидан кейин фаолиятини тўхтатиб туриш тартиби қонун билан белгиланади.
5. Давлат органларининг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик қилиши қонунчиликда ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўла олмайдилар.
Авазбек Сотволдиев