Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонБлогер Фарҳод Манноповнинг вафоти билан боғлиқ жиноят...

Блогер Фарҳод Манноповнинг вафоти билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилди

Фарҳод Маннопов вафот этгани билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Hudud24.uz’ га маълумот берди.

Маълум қилинишича, жиноят иши доирасида икки нафар шахсга нисбатан Жиноят кодекснинг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ва 117-моддаси (хавф остида қолдириш) айб эълон қилинган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 5 март куни “Mittivine” тахаллуси билан танилган блогер Фарҳод Маннопов 27 ёшида вафот этган эди. У бир неча кун аввал дўстлари билан бассейнда сузаётган вақтида боши ва бурнидан жароҳат олган. Шу сабаб у бурнини операция қилдириш мақсадида Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган “Star med center” хусусий клиникасига мурожаат қилган. Бош прокуратура ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, қўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, Манноповнинг операциясида  иштирок этган анестизиолог ва реаниматолог, пластик жарроҳ шифокори, лаборант шифокорининг малакавий тоифалари ва сертификатлари бўлмагани маълум бўлган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз