Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонБМТнинг Тараққиёт дастури Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада...

БМТнинг Тараққиёт дастури Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга барча имкониятлари ва салоҳиятини сафарбар этади

БМТТДнинг минтақавий раҳбари Миряна Сполярич Эггер ўзининг расмий икки кунлик ташрифини Ўзбекистоннинг яшил ва инклюзив ривожланиши йўналишида ҳамкорликни фаоллаштиришга даъват билан якунламоқда.

БМТТДнинг Европа ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича Минтақавий бюроси директори Миряна Сполярич Эггер 2021 йилнинг 15-16 кунлари Ўзбекистонга амалга оширилган икки кунлик ташрифи давомида ташкилот томонидан мамлакатнинг ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилган, айниқса, СОВИД19 пандемияси шароитида яшил ва барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлашга бўлган содиқлигини яна бир бора тасдиқлади. Сполярич Эггер хоним сўзларига кўра, БМТТД Ўзбекистон ҳукумати ва халқи билан биргаликда атроф-муҳитга зарар келтирмаган ҳолда инсон салоҳиятни ривожлантириш масалаларининг барқарор ечимларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича иш олиб боришни давом эттиради.

«Мен Ўзбекистоннинг СОВИД19 пандемиясига нисбатан қабул қилинган чораларни нафақат тезкорлигини балки барқарор ривожланишнинг ўрта ва узоқ муддатли эҳтиёжлари билан қанчалик боғлиқ бўлганлигини юқори баҳолайман», — деди у. «Ушбу ўзгаришлар жуда ўринли, чунки Ўзбекистон ўзининг 2022-2026 йиллар учун ривожланиш стратегиясини шакллантирмоқда ва ўсишнинг келгуси йўналишларини белгилаб олмоқда».

Ўз ташрифи давомида Сполярич Эггер хоним самарадор давлат бошқарувини мустаҳкамлаш ва барча фуқароларга фойда келтирувчи «яшил» иқтисодий ўсишни таъминлаш, шунингдек соф энергияни ва атроф-муҳит ҳимоясининг янада самарадор воситаларини тарғиб қилиш борасида БМТТДнинг маҳаллий ҳамкорлари билан ўзаро алоқаларини янги даражага кўтарди. Шунингдек, у кўп йиллик, жумладан, Оролбўйи минтақаси тўқнашувчи муаммоларнинг янгича ечимларини излашга ёрдам бериш учун БМТТДнинг доимий тайёрлигини тасдиқлади.

«БМТТД Барқарор Ривожланиш Мақсадлар (БРМ) интеграциясини тарғиб қилади ҳамда сиёсат ва бошқарув, ижтимоий ҳимоя, яшил иқтисодиёт ва рақамлаштиришга — биз «БРМни чорловчи куч» деб аталган тўрт соҳага инвестисияларни бирлаштиришни қўллаб-қувватлайди», — дея таъкидлади Сполярич Эггер хоним.

15 июнь куни Сполярич Эггер хоним Ўзбекистондаги ва бутун Марказий Осиёдаги аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш мавзуси бўйича Форумда қатнашди. Мазкур тадбирда у гендер масалаларини Ўзбекистоннинг ўта муҳим тадбиркорлик секторидаги асосий мавзуга айлантириш ҳамда аёлларнинг иқтисодиётдаги иштирокига тўсқинлик қилувчи ҳуқуқий ва меъёрий тўсиқларни бартараф этиш бўйича БМТТДнинг мақсадини тасдиқлади.

Шунингдек, 16 июнь куни юқори даражади меҳмон «Ишга марҳамат» мономарказига ускуналарни топширди. Ушбу ускуналар Мономарканинг теҳник салоҳиятини такомиллаштиришда ва Ўзбекистон ёшлари орасида бандликни оширишга катта ҳисса қўшади. Ўзбекистонда 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб номлангани муносабати билан ушбу ташаббус эътиборлидир.

Ўзбекистонга ташрифи доирасида Сполярич Эггер хоним ривожланишнинг энг муҳим миллий йўналишлари бўйича БМТ Тараққиёт Дастурининг содиқлигини тасдиқлади. Улар БРМ ижроси устидан парламент назоратини такомиллаштириш, аҳолининг заиф қатламларига урғу берган холда Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш стратегиясини амалга оширишни рағбатлантириш, Ўзбекистоннинг СОВИД-19 пандемиясидан сўнг яшил тикланишини қўллаб-қувватлаш, шунингдек Миллий гендер тенгликни таъминлаш стратегиясини қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади.

БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича Минтақавий бюроси директори сифатида 2018 йил октябрь ойидан Сполярич Эггер хоним 17 мамлакат ва битта ҳудудда лойиҳаларни бошқариб келмоқда. Ушбу ташриф Сполярич Эггер учун СОВИД19 пандемияси тарқалишидан кейинги биринчи хорижий сафар бўлди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз