Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқБола боғчага бормаган кунлар учун ҳам пул...

Бола боғчага бормаган кунлар учун ҳам пул тўланадими?

— Иш жойимдан бир ой муддатга меҳнат таътилига чиққанлигим сабабли фарзандимни боғчага жўнатмаяпман. Ушбу ҳолатда боғчага борилмаган кун учун пул тўлашим керакми?

З.Босимова, Сирдарё тумани

 2016 йил 25 июлдаги Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим муассасасига келмаслигига ота-оналардан бирининг сабаби кўрсатилган ҳолда мактабгача таълим муассасаси раҳбарияти номига олдиндан ёзган аризаси (билдиришномаси) асос бўлиб ҳисобланади.

Бунда боланинг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатгача мактабгача таълим муассасасига келмаслигига рухсат берилади. Демак, Сиз МТМ раҳбариятига бу ҳақда олдиндан ариза (билдиришнома) билан мурожаат қилишингиз зарур.

Саволга Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Ҳилола Сулаймонбекова жавоб берди

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз