Меҳнат кодексининг 234-моддасига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади.
🔸 Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.
🔸 Ушбу кодекснинг 105-моддасида иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилиниши белгиланган.
🔸 Шунга кўра, бола парваришига чиққан ходим ўрнига бошқа шахсни ишга олиш мумкин ҳисобланади. Фақат янги ходимни ишга қабул қилиш бўйича буйруқда муайян муддатга тузилганлиги кўрсатилиши лозим.
Саволга «Мадад» ННТ бош мутахассиси Э.Искандаров жавоб берди.