Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонБолага исм қўйишда ота-она келишолмаса қандай йўл...

Болага исм қўйишда ота-она келишолмаса қандай йўл тутилади?

Боланинг туғилганлигини қайд этишда унга фамилия ота-онасининг келишувига кўра ота ёки онанинг фамилияси, шунингдек миллий анъаналарга мувофиқ ота ёки она томонидан бобонинг исми бўйича берилади. Келишув бўлмаган тақдирда низолар васийлик ва ҳомийлик органи, консуллик округида эса — консул томонидан ҳал этилади.

Болага исм ота-онанинг розилигига кўра берилади. Болага қўшалоқ исм беришга йўл қўйилади (Саидаҳмадхўжа, Тўхтамуроджон, Гулираъно, Мирзаолим, Мирзо Улуғбек, Роза-Мария).

Боланинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, унга келгусида унинг шаъни ва қадрини камситиши мумкин бўлган исм берилишига йўл қўйилмайди. Бола исмига доир келишув мавжуд бўлмаганда пайдо бўлган келишмовчилик васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.

Боланинг ота исми унинг отасининг исмига кўра берилади.

Отаси ҳақида маълумотлар туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви ва гувоҳномада ёзувлар шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ўзгартиришсиз ёзилади.

Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувида «Отаси» ва «Онаси» устунларини очиқ қолдириш қатъиян ман этилади.

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни 15-моддасига асосан агар отанинг фамилияси, исми ва ота исмида имло хатоликлари мавжуд бўлса, ота-онанинг хоҳишига кўра боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви имло хатоликлари бартараф этилган ҳолда қайд қилиниши мумкин.

Боланинг фамилиясига «-ев», «-ов», «-ева», «-ова» каби ҳамда ота исмига «-евич», «-ович», «-евна», «-овна», «қизи», «ўғли», «-ий», «-хон», «-хўжа», «-хожи», «-бек», «-зода», «мир-», «абду-» каби қўшимчаларини киритиш ёки шу каби қўшимчаларни олиб ташлаш орқали туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилиши мумкин.

Боланинг насл-насаби хусусидаги барча низолар суд тартибида ҳал қилинади.

Гулмира Акмуродова,
Қоровулбозор туман ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз