Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонБолалар иштирок этган рекламаларда нималар тақиқланади?

Болалар иштирок этган рекламаларда нималар тақиқланади?

Ишлаб чиқарувчилар рекламада машҳур шахслар ва ёш болалар хизматларидан тобора кўпроқ фойдаланишмоқда.

Қонунчиликда рекламада ёш болалардан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатлари мавжуд.

Вояга етмаганлар иштирок этган рекламаларда қуйидагилар тақиқланади:

– болалар истеъмол қилиши тақиқланган товарларни истеъмол қилаётган ёки улардан фойдаланаётган болаларнинг тасвирларидан фойдаланиш;

– боланинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларни содир этишга ундовчи ҳолатларни акс эттиришда болалардан фойдаланиш;

– болаларни товарларни олишга даъват қилиш ёки реклама қилинаётган товарларни олишни илтимос қилиб учинчи шахсларга мурожаат этишга ундаш;

– ҳақиқий ёки ўйинчоқ қуролдан фойдаланиш;

– ота-оналар ва тарбиячиларни обрўсизлантириш, вояга етмаганларнинг уларга бўлган ишончига путур етказиш;

– болалар учун тақиқланган товарларни улар учун мўлжалланган телеканалларда, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда реклама қилиш.

Реклама берувчилар юқоридаги талаблага риоя этмаса, уларга молиявий санкциялар қўлланилади.

Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузиш маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Илхомжон Абдусатторов,
Адлия вазирлиги масъул ходими

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз