Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқБолалар кийимлари ва пойабзаллари божхона божидан озод...

Болалар кийимлари ва пойабзаллари божхона божидан озод қилинди

Президент фармони билан айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши муддати узайтирилди.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси 36 турдаги маҳсулотларга нисбатан қўлланилади.

Масалан, болалар кийимлари ва патак узунлиги 24 см дан кам бўлган пойабзаллар, шунингдек:

  • йогурт, қаймоқ, қатиқ;
  • пишлоқ ва твороглар;
  • янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго, янги олма, нок ва беҳи каби мевалар;
  • гўшт, ярим тайёр гўшт;
  • буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
  • пиёз, саримсоқпиёз, салат барги;
  • шоколад ва бошқа бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларига 2024 йил 1 январгача божхона божи қўлланмайди.

Тўлиқ рўйхат қуйидагича:

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига асосан илгари мазкур муддат 2023 йил 1 июлга қадар эди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз