— Ариза берган шахс вафот этган тақдирда, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам оиланинг муомалага лаёқатли аъзосига ёки қонуний вакилига тўланади. Бунда оиланинг муомалага лаёқатли аъзоси ёки қонуний вакили тегишли аризани ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, мавжуд бўлганда — васийлик ёки ҳомийликни тайинлаш тўғрисидаги қарор нусхасини АТ «Халқ банки»нинг тегишли филиалига тақдим этиши орқали тайинланган болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олиши мумкин.
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи вафот этган тақдирда тўлов қандай амалга оширилади?
