Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 319-сон қарори билан Мактабгача таълим вазирлиги ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши учун ўз расмий веб-сайтининг МТБАТ (Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими) билан интеграциялашувини таъминлайди.
Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати хабар беришича, давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- сўровномада ташкилотнинг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);
- болани туғилган вақтдан бошлаб ташкилотга навбатга қўйиш;
- бир вақтда учтагача ташкилотга навбатга қўйиш;
- хато киритилган маълумотларни тузатиш;
- давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш.
Жорий йил ўқув йилининг 31 май кунига қадар етти ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади.