Бош саҳифаМуҳимТошкентда болани мактабдан судраб олиб кетмоқчи бўлган...

Тошкентда болани мактабдан судраб олиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

Ижтимоий тармоқларда эркак киши ёш боланинг қўлидан ушлаб тортганлиги ва бола ундан қочиб кетганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси  қуйидагиларни маълум қилди.
“Жорий йилнинг 19 февраль куни тахминан соат 12.35 ларда Яшнобод тумани Авиасозлар-2 даҳасидаги 151-сонли умумий ўрта таълим мактабида номаълум шахс шу мактаб ўқувчиси 2011 йилда туғилган М.О.ни тўхтатиб, қўлидан ушлаб: “Шу мактабда таҳсил оласанми?” – деб сўраган. Вояга етмаган М.О. ушбу шахсни танимаганлиги сабабли у билан гаплашмаслигини билдириб, қўйиб юборишини айтган, сўнг уйига кетган.
Бола ҳозирда ота-онасининг ёнида соғ-саломат ҳолатда”, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ўрганишлар жараёнида видеода акс этган шахс 1994 йилда туғилган М.У. эканлиги аниқланган.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз