Бош саҳифаҲудуд 24Тошкент вил.Бош прокуратура Тошкент вилоятида зўравонликка учраган аёл...

Бош прокуратура Тошкент вилоятида зўравонликка учраган аёл билан боғлиқ ҳолатни назоратга олди

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида турмуш ўртоғи Россияга ишлагани кетган, икки нафар фарзандлари (каттаси 11 ёш) билан яшайдиган аёлни 4 нафар эркак зўрлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақида биринчи бўлиб ўз facebook саҳифасида маълум қилган блогер Ақида Ханумнинг ёзишича, эркалар аёлнинг маҳалладоши бўлиб, улар аёлнинг ҳовлисига бостириб киришган, фарзандлари олдида уни калтаклаб, зўрлаб, болаларга ҳам зуғум ўтказишган. Айтишларича, 4 нафар эркаклардан бири муқаддам судланган.

Ҳозирда аёлнинг турмуш ўртоғи Россиядан қайтгани, аёл фарзандлари билан реабилитация марказида экани айтилмоқда.

Ушбу ҳолат бўйича Бош прокуратура томонидан берилган расмий маълумотга кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 118 (Номусга тегиш) ва 119-модда (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш)лар билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида 4 (тўрт) нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз