Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонБош прокурор, Олий суд раиси ва Адлия...

Бош прокурор, Олий суд раиси ва Адлия вазири Термизда талабалар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, Олий суд раиси Козимжон Комилов ва Адлия вазири Русланбек Давлетов Термиз Давлат университетининг ҳуқуқшунослик йўналишида таълим олаётган талабалари билан учрашди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, тадбирда Бош прокурор ёшларни 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан муборакбод этиб, Ўзбекистон прокуратураси органлари тарихи, тизими ва ходимларни хизматга қабул қилиш тартиб-таомиллари, прокурор ваколат муддатлари, Департамент ва МИБ фаолияти билан боғлиқ саволларга батафсил жавоб бериб, ёшларнинг таклифларини тинглади.

Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган суҳбат давомида Бош прокурор бўлажак ҳуқуқшуносларни мукаммал билим олишга ва ҳар доим адолатли бўлишга чорлади.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз