Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонБозор ҳудудида машинангизни очиқ ҳолда қолдирманг!

Бозор ҳудудида машинангизни очиқ ҳолда қолдирманг!

Бундан 10 кун аввал Янгиқўрғон туман ИИБга туманда яшовчи 1969 й.т. фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 10:00 ларда, Янгиқўрғон туманида жойлашган “Деҳқон бозори” олдида «Москвич-412» русумли автомашинасини қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашинадан нархи 600.000 сўмлик аккумуляторини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янгиқўрғон туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чортоқ туманида яшовчи, 1989 й.т. фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз