Бу йил 5 та фандан имтиҳон бўлиши аниқ, касаллик кўпайиб кетсагина буни қайта кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Давлат тест маркази вакиллари билан бўлиб ўтган пресс-конферецияда маълум қилинди.
Норматив ҳужжатлар бўйича, 3 та мажбурий фан ва 2 та мутахассислик фанидан имтиҳон олиниши аниқ. Максимал балл – 280,5 балл қилиб белгиланган.
“Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг 5 та фандан имтиҳон олиниши аниқмас, деган гапи турлича талқин қилинди. Мусаев пандемия шаротидан келиб чиқиб, деган маънода гапирганди. Ўтган йили ҳам 5 та фан бўлса-да, пандемия сабаб фанлар 2 тага туширилганди. Лекин ҳозир пандемия ҳолати барқарор”, деб маълумот берди Фарҳод Мирзайев.
Таъкидланишича, агар касаллик кўпайиб кетсагина, Қабул комиссияси ҳолатни кўриб чиқиши мумкин. Ҳозирча 5 та фандан имтиҳон олиниши аниқ.