Ҳар йили 26 январь куни дунёнинг кўпгина мамлакатларида халқаро божхоначилар куни кенг нишонланади. 1953 йил 26 январь куни Бельгиянинг Брюссель шаҳрида Божхона ҳамкорлиги кенгашининг биринчи сессияси ўз ишини бошлаган эди.
Айнан ушбу сессияда халқаро божхона ташкилотига асос солинган. Ўшанда бу ташкилотга 17 та давлат аъзо бўлган. 1983 йил ташкилотнинг 30 йиллиги муносабати билан ҳар йили ушбу санани халқаро божхоначилар куни сифатида нишонлаш йўлга қўйилган. Айни пайтда ушбу ташкилотга 182 давлат божхона хизмати аъзо бўлган.
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 декабрда имзоланган қонунига кўра, ушбу сана мамлакатимиза ҳам Божхона хизмати ходимлари куни сифатида нишонланади.
Бугун — Халқаро божхоначилар куни
