Бош саҳифаLife StyleБугун Қуёшнинг қисман тутилишини кузатишимиз мумкин

Бугун Қуёшнинг қисман тутилишини кузатишимиз мумкин

Бугун — 10 июнь куни Ўзбекистон аҳолиси бу йилги биринчи ноёб астрономик ҳодиса — Қуёш тутилишини кузатиши мумкин бўлади. Бироқ бу гал тутилиш фақат қисман бўлади, яъни Ой Қуёш юзасининг кичик қисминигина тўсади.

«Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан 10 июнь куни соат 17:53 да бошланади. Тутилишнинг максимал фазаси 17:26 да бошланади, 17:53да эса Қуёш тутилиши тугайди», — деб хабар беради Улуғбек номидаги астрономия институти. Қуёш тутилишининг магнитудаси Тошкентда 7%ни, Андижонда 8%ни, Нукусда эса атиги 2%ни ташкил этади, яъни Қуёш тулиши деярли сезилмайди.

Таъкидлаш жоизки, Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида Қуёшнинг қисман тутилиши охирги марта 2020 йил 21 июнь куни кузатилган. Ўшанда магнитуда Тошкентда 60% дан юқори бўлган эди. Кейинги Қуёш тутилиши 2022 йил 25 октябрь куни бўлади, унинг магнитудаси эса 75% бўлган.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз