Иссиқлик трассасидаги бузилишларни бартараф этиш ва тегишли жиҳозларни алмаштириш бўйича авариявий таъмирлаш ишлар олиб борилаётганлиги муносабати билан бугун, 18 сентябрь куни бир қанча манзилларда иссиқ сув бўлмайди. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ маълум қилди.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек тумани: Бўз-2, Феруза массивлари, Т.Малик, С.Заде, Мирзо Улуғбек, Феруза (Қодиров) кўчаларида;
Миробод тумани: Янги-Замон, Сайхун, Талимаржон кўчаларида;
Олмазор тумани: Вузгородок массивда иссиқ сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилган.
Маълум қилинишича, фавқулодда ишлар тугаллангандан сўнг (тахминан соат 21:00 гача) иссиқ сув таъминоти тикланади.