Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБугун Саудия Арабистонида Ҳаж амали зиёрати бошланди

Бугун Саудия Арабистонида Ҳаж амали зиёрати бошланди

Бугун Саудия Арабистонида коронавирус инфекцияси тарқалишини бартараф этишга йўналтирилган қатъий чекловлар шароитида Исломнинг беш устунларидан бири бўлмиш Ҳаж амали зиёрати бошланди.

Иккинчи йилдирки, зиёратда бошқа мамлакатлар аҳолиси иштирок этмаяпти.

“Ҳаж ва умра ишлари вазирлигининг қарорига биноан, зиёратда мамлакатда маъқулланган вакцина билан коронавирусдан икки маротаба эмланган 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган 60 минг нафар Подшоҳликдаги аҳоли қатнашади”, — деб ёзади агентлик. Ўтган йили ҳаж зиёрати учун 10 минг кишига рухсат берилган эди.

“Ижтимоий масофани сақлаш билан боғлиқ одатдаги қоидаларга риоя этилишидан ташқари жорий йилда зиёратчилар учун махсус смарт-карталардан фойдаланиш тартиби жорий этилган. Улар турар жойга етиб олиш, автобуслардан фойдаланиш, таомга буюрма бериш ва, албатта, ҳаж амаллари бажариладиган манзилларга боришларида ёрдам беради”, — деб ёзади агентлик. Бундан ташқари, Маккадаги Ал-Ҳарам масжиди ёнида муқаддас Замзам суви солинган идишни тегишли масофадан узатадиган роботлар ҳам жойлаштирилган.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз