Шахсга доир маълумотлар ҳар бир инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, меҳнат муносабатлари, соғлиқни сақлаш, маҳсулотлар ҳарид қилиш, саёҳат ва интернетдан фойдаланишда муҳим ўрин тутади.
2006 йил 28 январь куни Европа Кенгаши томонидан “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Халқаро конвенция имзоланди. Шундан бери бу кун дунёнинг қатор мамлакатларида Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлаб келинади.
Ушбу сана муносабати билан ҳар йили ҳукуматлар, парламентлар, инсон ҳуқуқлари бўйича идора ва ташкилотлар шахсий ҳаёт ва шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилишга қаратилган тадбирлар, анжуманлар ўтказишади.
2019 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган.