Бош саҳифаҲудуд 24БухороБухорода ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Бухорода ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Бухоро шаҳар “Абу Али ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси фуқароларга берилган имтиёзли кредитлар ажратишдаги махсус ваколатидан мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш йўли билан кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланган.

У “Абу Али ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшамайдиган ва фаолият кўрсатмайдиган фуқаролар М.Ҳ, Ж.А, Н.Ғ, М.А ва А.М лар номига мототранспорт воситаси ҳамда ичимлик сувини қайта ишлаш аппаратини сотиб олиш учун 33 миллион сўмдан, жами 163 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, уларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Ҳоким ёрдамчисига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Маълум қилинишича, вилоят прокуратураси томонидан мазкур жиноят иши тергови алоҳида назоратга олинган.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз