Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамкорлигида эълон қилинган “Нотариуслардан ҳуқуқий маслаҳатлар” ҳуқуқий акцияси доирасида 22 февраль куни Бухоро вилоятининг Бухоро ва Когон шаҳарларида, ҳамда Вобкент ва Когон туманларида учрашувлар давом эттирилди.
Акция доирасида Бухоро шаҳрининг “Ёшлик”, Когон шаҳрининг “Мустақиллик”, Когон туманининг “Тараққиёт” ва Вобкент туманининг “Чармгарон” маҳаллаларида “Ворислик ҳуқуқи” бўйича учрашувлар ўтказилди.
Тадбир давомида нотариуслар томонидан фуқароларга васиятномани нотариал тасдиқлаш тартиби, оилавий низоларнинг олдини олишда васиятноманинг аҳамияти, мерос гувоҳномасини расмийлаштириш учун керак бўладиган ҳужжатлар ҳақида ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди. Шунингдек, фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар олди. Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Нотариал палатаси томонидан тайёрланган флаер ва буклетлар тарқатилди.