— Бухоро вилоятида яшайман. Навоий шаҳридан уй сотиб олмоқчиман. Бунинг учун қайси нотариал идорага мурожаат қилишим керак?
— Илгариги қонунчилик бўйича кўчмас мулкларни ўзгага ўтказиш, жумладан, олди-сотди шартномаси фақатгина кўчмас мулк жойлашган жойдаги нотариал идора орқали амалга оширилар эди. Ҳозирги амалдаги қонунчилик бўйича эса аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ушбу талаб бекор қилинди, яъни республикамиздаги барча нотариал идоралар бошқа ҳудудда жойлашган кўчмас мулкни олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномаларини расмийлаштириш ҳуқуқига эга, яъни Сиз бошқа вилоятда яшаб туриб, Навоий шаҳридан уй сотиб олмоқчи бўлсангиз, ўзингиз яшайдиган ҳудуддаги нотариал идорага мурожаат қилиш орқали ушбу талабингизни қаноатлантиришингиз мумкин.
Саволга Бухоро шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Дилобар БОЗОРОВА жавоб берди.