Ж. исмли шахс амакиваччаси Ш.га ўзининг бир дона буйрагини кўчириб ўтказмоқчи, лекин бундай операция фақатгина яқин қариндошлар ўртасида амалга ошириладими?
Қонунчиликка кўра, 2019 йил 26 декабрга қадар фақатгина яқин қариндошлар ўртасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилишга рухсат берилган эди. Эндиликда эса, ўзаро биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражада қариндош бўлган шахслар ўртасида ушбу амалиётни амалга ошириш мумкин.
Бунда: болалар ота-онасига нисбатан – биринчи даражадаги; невара бобоси ва бувисига нисбатан, шунингдек, туғишган ака-ука ва опа-сингиллар – иккинчи даражадаги; эвара катта бобоси ва катта бувисига нисбатан, шунингдек, тоға ва амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан – учинчи даражадаги; тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар – тўртинчи даражадаги қариндош ҳисобланади.
«Мадад» ННТ билан ҳамкорликда тайёрланди.