Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонБуюклар мероси маънавиятни юксалтиришда муҳим қўлланма

Буюклар мероси маънавиятни юксалтиришда муҳим қўлланма

Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган.

Шавкат Мирзиёев

Дарҳақиқат, бугунги кунда жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, уларнинг қалбида она-Ватанимиз ҳамда халқимизга муҳаббат ва садоқат туйғусини кучайтириш, баркамол шахсни тарбиялаш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон чин маънода ёшлар мамлакати бўлиб, ёшларга эътибор юрт ва миллат келажагига эътибордир. Чунки мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизи 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилди. Бугунги кунда мамлакатимиздаги 800 дан ортиқ маданият маркази, 312 та мусиқа ва санъат мактабига атиги 130 минг нафар ўғил-қиз қамраб олингани, мазкур муассасаларнинг аксарияти ўқув қўлланмалари, ноталар тўплами, мусиқа асбоблари ва жиҳозлар билан етарли даражада таъминланмагани қайд этилди. Ёшларда болалик чоғидан китобга меҳр уйғотиш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантириш уларнинг ҳаёт йўлларида мустаҳкам замин бўлмоқда. Иккинчидан, халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги барча мактаблардаги компьютер синфларини замонавий технологиялар ва юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш ишларини амалга ошираётганини чекка ҳудудлардаги ёшлар ҳам ҳис этмоқда. Кўплаб қишлоқ ва маҳаллаларда кичкина бўлса-да, ахборот-ресурс марказларининг ташкил этилаётгани  ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтишига қаратилган  ижобий қадам. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади. Мазкур кичкина бўлса-да  мўъжазгина кутубхоналарда бой маънавий меросимиз борлиги қувонарлидир. Қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг юксак гуманистик ғояларга асосланган бой маънавий мероси умумбашарий цивилизация ва маданият, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса бўлиб қўшилгани дунё жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда эътироф этилмоқдаки, уларнинг меросини ўқиб улғайган ёшларда  дунёқараш ҳам бошқача бўлади. Биз бугун ОАВлари орқали тез-ьез гапираётган Ренессанснинг илк даври Хоразм Маъмун академиясида бошлангани ўқувчида албатта катта қизиқиш уйғотади. Жумладан, улуғ аждодларимизнинг ақл-заковати ва бадиий даҳоси билан яратилган ноёб асарлар, хусусан, математика, минералогия, астрономия, кимё, тиббиёт, фармацевтика, меъморлик, тарих, адабиёт, санъат, илоҳиёт, фалсафа ва бошқа соҳаларга оид манбалар нафақат бизнинг халқимиз, балки жаҳон аҳлининг эътиборини тортиб келмоқда. Тимурийлар даврида иккинчи Ренессанс даври бўлиб, Мирзо Улуғбекнинг илм-фан ютуғига қўшган ҳиссаси, Бобурдек шоҳ ва шоирни етказган даврнинг обсерваторияси ҳали ҳам тадқиқотлар учун мавзу бўлмоқда.

Эндиликда эса, ана шундай маънавий муҳитни нафақат сақлаб қолиш балки, уни кенг тарғиб этиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб, бу вазифани бажаришда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида ҳар бир маҳаллага профессор-ўқитувчи ва таниқли зиёлилар бириктирилиши  давлатимиз раҳбари томонидан қайд этилди.  Шу ҳолатларни ҳисобга олиб, Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари маҳалла, мактаб, лицей, ҳатто корхона ва ташкилотларда маънавий-маърифий тадбирларнинг фаол иштирокчисиг айланмоқда. Чунки жорий йил 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида қайд этилганидек, ёшларни ватанпарварлик, миллий ифтихор руҳида тарбиялаш, бунинг учун тарихни яхши ўргатиш, бу йўналишдаги илмий тадқиқотларни кенгайтириш муҳимдир. “Миллий тарихни миллий руҳ билан яратиш керак. Акс ҳолда унинг тарбиявий таъсири бўлмайди. Биз ёшларимизни тарихдан сабоқ олиш, хулоса чиқаришга ўргатишимиз, уларни тарих илми, тарихий тафаккур билан қуроллантиришимиз зарур, – деб бежиз таъкидланмади. Зеро, “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, Энг катта мерос – бу яхши тарбия, Энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!”-деган халқ донишмандларининг минг йил бурун қолдирган ўгитларининг асл мазмунини англаган ҳар қандай зиёли инсон маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини оширишда фаол бўлади.  Бунинг учун бизнинг юртдан чиққан алломаларнинг илмий меросининг ўзи ҳаётий ва маънавий қўлланма бўлади.

Шерзод Хайитов

Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси

 

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз