Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқБузилишга тушган уйимизни сотмоқчимиз, лекин уй марҳума...

Бузилишга тушган уйимизни сотмоқчимиз, лекин уй марҳума онамиз номида. Уйни қандай сотамиз?

— Биз яшаётган уй бузилишга тушган. Шу уйни олдимизда қурилиш қилаётган тадбиркор сотиб олмоқчи. Уй онамнинг номида, онам вафот этган. Шундай ҳолатда нотариус орқали олди-сотди қилса бўладими?

— Вафот этган шахснинг номидан нотариус орқали олди-сотди қилинмайди. Сиз онангиз охирги яшаган жойларидаги нотариусга уйнинг кадастр ҳужжатлари билан борасиз. Нотариус мерос иши очади. Марҳумнинг меросхўрларига мерос гувоҳномаси нотариус номонидан берилади ва давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин олди-сотди шартномаси расмийлаштирса бўлади.

Саволга Шаҳрисабз туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Насиба Исмоилова жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз