Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонБюджет маблағлари тўғри ишлатилиши учун ҳисобчилар онлайн...

Бюджет маблағлари тўғри ишлатилиши учун ҳисобчилар онлайн ўқитилади

Жойларда бюджет маблағлари тўғри ишлатилишини таъминлаш мақсадида ҳисобчилар онлайн ўқитилади.

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров маълум қилди.

Қайд этилишича, 2020 йил сентябрь ойида давлат бюджети ва давлат мақсадли харажатлари дефицити 3,5%га прогноз қилинган эди. Даромадлар бу прогнозга нисбатан юқори кўрсаткичда қайд этилди.

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг тақчиллиги сентябрь ойидаги прогнозга қараганда кам бўлиб, ЯИМга нисбатан дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 2,2 фоизни ташкил қилди.

Жорий йилда Молия вазирлиги ишларни ҳар бир туман, шаҳар ва маҳалла кесимида ташкиллаштириш, фуқароларнинг муаммолари, таклифлари бўйича тўғридан-тўғри мулоқот, таҳлил ва ечимни йўлга қўйишга доир вазифалар белгиланди.

Жойларда бюджет маблағлари тўғри ишлатилишини таъминлаш ҳамда кадрларнинг билим малакаларини ошириш мақсадида жорий йилда бюджет ташкилотлари ҳисобчиларини ўқитиш бўйича онлайн курслар ташкил этиш вазифаси белгиланди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз